Бош саҳифа

Мўъжиза

16 Август, 2009. Абдулатиф Абдуллаев.

Абдулатиф Абдуллаев

Сен
Ўзингга назар сол,
Қўл-қулоғу
Бош-оёқ.
Қандоқ ўсар соч-соқол,
Бу бириккан эт-тирноқ.
Кўзнинг гавҳари қандоғу
Жисминг ичра дил қайда?
Жонни сотиб олмоқ учун,
Унга етар пул қайда? (давоми…)

Июль ойи ҳисоботи

03 Август, 2009. Фонус.

Шу ойдан бошлаб блог учун ўзига хос ойлик ҳисоботни чоп қилишни режалаштирдик. Мақолаларимиз етарли даражада кўп бўлмасада, уларнинг сифатли бўлишига қўлдан келганча ҳаракат қиляпмиз.

Ушбу ҳисоботда блогга кираётган ўқувчилар браузерлари, қайси мамлакатлардан кираётгани ва ҳ.к. маълумотларни бериб борамиз. Хуллас, июль ойи ҳисоботи қуйидагича: (давоми…)

Google Chrome OS ҳақида фикрлар

30 Июль, 2009. Фарҳоджон Чинбердиев.

Google сўнгги пайтларда турли ўзига хос маҳсулотлари билан бизни ҳайратда қолдиришдан чарчамаяпти. Сал кам бир йил олдин ўзининг браузери — Google Chrome орқали интернетни «ларзага» солганди. 7 июль куни эса, шу браузер бириктирилган ҳолатда ишлайдиган операцион тизимни яратаётганини эълон қилди: Google Chrome OS(Chrome Operating System)!

(давоми…)

Safari браузери

25 Июль, 2009. Фонус.

Apple компанияси ўзининг ажойиб дизайнга эга бўлган қурилмалари билан машҳур. Компания томонидан ишлаб чиқариладиган Mac OS X интерфейси ҳам бошқа операцион тизимлардан анча фарқ қилади. Ушбу ОТ учун яратиладиган дастурлар ҳам ўзига хос.

Safari

Компания ўзининг ОТи ва турли дастурларни фақат ўзи чиқарадиган қурилмалар учун мослаштиради, лекин баъзи дастурларни Windows ОТида ҳам кўриш мумкин. Аввалдан мултимедиа файллар учун мўлжалланган iTunes дастури иккала ОТ учун ҳам чиқарилган. 2007 йил 11 июнда Apple ўзининг Safari браузерини Windows учун ҳам яратишини эълон қилди. Жорий мақолада ушбу браузернинг ўзига хосликлари, фарқлари ҳақида тўхталамиз.

(давоми…)

Дўстимнинг қўнғироғи

25 Июль, 2009. Абдулатиф Абдуллаев.

Ушбу ёзувдан бошлаб «Кечинмалар» рукнини
сизларга тақдим қиламиз. Ушбу рукнда турли
юртдошларимизнинг кечинмалари, ўйлари билан ўртоқлашамиз

Вақт алламаҳал бўлиб қолганда телефон жиринглади. Экранда яқин дўстим ва ҳамкасбимнинг исми ёниб ўчарди.

— Касб байрамингиз билан…
— Бирга бўлсин, — дедим ухлаётган ўғлимни уйғотиб юбормаслик учун ҳовлига чиқарканман.

(давоми…)

Веб дастурчилар учун Firefox кенгайтмалари: Firebug

20 Июль, 2009. Фонус.

Firefox

Firefoxнинг имкониятлари катта. Унинг фойдаланувчиларининг кўпчилиги бу браузернинг турли кенгайтмаларга бойлиги учун «яхши кўришади». Деярли ҳар бир веб дастурчининг компьютерига Firefox ўрнатилган ва албатта бу саҳифаларни ушбу браузерда текшириш учунгина эмас. Ушбу браузернинг энг катта ютуқларидан бири — уни кенгайтмалар ёрдамида етарлича имкониятлар билан жиҳозлаш. Кенгайтмаларнинг турлари эса жуда хилма-хил.

Ўзбекистонда ҳам веб дастурлашнинг жадал суръатда ривожланаётганини ҳисобга олиб, веб дастурчилар учун Firefox кенгайтмалари ҳақида мақолалар туркумини ёзишга қарор қилдик. Албатта, ушбу браузернинг бошқа кенгайтмалари ҳақида ҳам кейинчалик маълумотлар берамиз.

(давоми…)

МТС абонентлари сони олти миллиондан ошди

14 Апрель, 2009. Фонус.

МТС мобил алоқа операторининг абонентлари сони олти миллиондан ошди. Аввалги рекорд — беш миллион — 2008 йил октябрь ойида ўрнатлганди. 2008 йилнинг ўзида ушбу оператор абонентлари сони тахминан 2,2 миллионга ошди.

МТС 2004 йилда Ўзбекистон мобил алоқа бозорида етакчилик қилаётган «Уздунробита» акцияларини сотиб олганди. МТС компанияси Ўзбекистондан ташқари Россия, Украина, Туркманистон, Беларусь Республикаси, Арманистон давлатларида ҳам филиаллари мавжуд.

Эътироф

09 Апрель, 2009. Фонус.

Марҳабо Каримова қаламига мансуб

Мен биламан қандайлигимни,
Жиннига ҳам яшаш осонмас,
Унга душман керакмас ўзи,
Ўзи билан яшар қасдма-қасд.

Унинг умри жангдан иборат,
Душманлари — ҳур фикрлари,
Толеи ҳам, бахтсизлиги ҳам —
Бошқаларга ўхшамагани.

МТСнинг янги ахборот хизматлари

08 Апрель, 2009. Фонус.

МТС оператори кеча ўз абонентларига тўртта ахборот хизматларини тақдим қилди. Турли SMS хабарлар кўринишида қабул қилинадиган ахборот хизматлари қуйидагилар:

  1. UzEx котировкалари;
  2. Кунлик об-ҳаво;
  3. Об-ҳаво хабарлари;
  4. Футбол янгиликлари.

Мобил операторларимиздан сўнгги тарифлар

06 Апрель, 2009. Фонус.

Рақобат кўп ҳолларда ривожланиш ва маҳсулотлар сифатининг ошиши, нархларнинг тушишига олиб келади. Бу оддий харидорлар, фойдаланувчилар учун жуда фойдали. Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари орасидаги рақобат ҳам юртимизда мобил хизматларнинг ривожланишига олиб келди. Бугунга келиб, деярли ҳар биримизда мобил телефон мавжуд ва ундан ҳар кун фойдаланамиз.

Яқин кунларгача мобил телефондаги мулоқотнинг ҳам чиқиш, ҳам кириш қўнғироқлари пуллик эди. Лекин, бизнинг бозорга кириб келганига кўп ҳам бўлмаган оператор — Ucell ҳамма кириш қўнғироқлари бепул бўлган ва абонент тўловисиз тарифлар ривожини бошлаб берди. (давоми…)

«Мобил алоқа» рукни

06 Апрель, 2009. Фонус.

Ассалому алайкум. Кундан-кунга ватанимизда мобил алоқанинг тез суръатда ривожланиб бораётганини ҳисобга олиб ушбу рукнни очишга қарор қилдик.

Ушбу рукнда дунё, Ўзбекистондаги мобил янгиликлардан, мобил телефонлар ҳақида маълумотлар ва қўшимча қизиқарли мавзуларда ёзувлар ёзишни мўлжаллаяпмиз. Албатта, Ўзбекистондаги мобил операторлардаги ўзгаришларни ҳам баён қилиб борамиз.

Рукнда келгусида бериладиган маълумотлар сизга фойдали бўлади, деб умид қиламиз.

Firefox 3 — Европада энг оммавий браузер

03 Апрель, 2009. Фонус.

StatCounter аналитик хизматининг маълумотларига кўра, Firefox 3 Internet Exlorer 7 ни ортда қолдирган ҳолда Европадаги энг оммавий браузерга айланди. Кейинги ўринларни Internet Explorer нинг 7- ва 6-версиялари эгаллаб турибди:

  1. Firefox 3 — 35,1%;
  2. Internet Explorer 7 — 32,95%;
  3. Internet Explorer 6 — 12,61%;
  4. Opera 9.6 — 5%;
  5. Firefox 2 — 3.08%;
  6. Internet Explorer 8 — 2,83%;
  7. Google Chrome — 1,71%;
  8. Safari — 1,4%.

StatCounterGlobal

Юқоридаги расмда 2009 йил 2 апрел учун график келтирилган.

Opera Turbo

02 Апрель, 2009. Фонус.

Opera браузерининг мобил версияси — Opera Mini билан таниш интернет фойдаланувчилари унинг саҳифаларни анча тез юклашининг гувоҳи бўлганликлари табиий. Умуман олганда, Opera Mini бошқа мобил браузерлардан деярли фарқ қилмайди. Фақат саҳифаларни юклашда Opera компанияси томонидан ишлаб чиқилган махсус технология — Opera Turbo ни ишлатади. Энди шу технология ёрдамида бошқа қурилмаларда ҳам интернет саҳифаларининг юкланишини анча тезлаштириш имконияти пайдо бўлди, хусусан, компьютерлар учун Opera 10 браузери Opera Turbo технологияси билан ишлайдиган қилиб чиқарилди.

(давоми…)

Отасидан дуо олганлар

31 Март, 2009. Холис.

Оролмирза Сафаров ижроси

Лафзи ҳалол, ростгўй бўлурлар,
Эзгуликка ошно юрурлар.
Файзли давру-даврон сурурлар
Отасидан дуо олганлар,
Волидасин ризо қилганлар. (давоми…)

Google Chrome

30 Март, 2009. Фонус.

Google компанияси ўз браузерини яратаётгани тўғрисидаги миш-мишлар тахминан 2005 йиллардан бошлаб вақти-вақти билан турли интернет ресурсларида пайдо бўларди. Фақат 2008 йилнинг августидагина ушбу миш-мишлар ўз исботини топди. 2008 йил 2 сентябрда эса қидирув гиганти ўзининг браузерини расман эълон қилди. Бошқа браузерлардан соддалиги, қулайлиги ва ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турувчи ушбу браузер интернетда катта шов-шувга сабаб бўлди. (давоми…)