Мобил операторларимиздан сўнгги тарифлар

Рақобат кўп ҳолларда ривожланиш ва маҳсулотлар сифатининг ошиши, нархларнинг тушишига олиб келади. Бу оддий харидорлар, фойдаланувчилар учун жуда фойдали. Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари орасидаги рақобат ҳам юртимизда мобил хизматларнинг ривожланишига олиб келди. Бугунга келиб, деярли ҳар биримизда мобил телефон мавжуд ва ундан ҳар кун фойдаланамиз.

Яқин кунларгача мобил телефондаги мулоқотнинг ҳам чиқиш, ҳам кириш қўнғироқлари пуллик эди. Лекин, бизнинг бозорга кириб келганига кўп ҳам бўлмаган оператор — Ucell ҳамма кириш қўнғироқлари бепул бўлган ва абонент тўловисиз тарифлар ривожини бошлаб берди.

Талабаларимиз орасида машҳур бўлган «пушти» оператордан «Кўпроқ сўзлашинг» тарифи ҳақида тўлиқроқ маълумот:

  • абонент тўловисиз;
  • барча кириш қўнғироқларининг бир дақиқаси — бепул;
  • барча чиқиш қўнғироқларининг бир дақиқаси — 2 цент;
  • абонент ҳисобидаги маблағ тугагандан сўнг 30 кун мобайнида мобил телефонлардан кириш қўнғироқларини ва SMS хабарларини қабул қилиши мумкин;

Ўзбекистонда етакчилик қилаётган «қизил» операторимиз — МТС ўзининг «Универсал» тарифи билан кўпчиликни қойил қолдирди:

  • абонент тўловисиз;
  • барча кириш қўнғироқларининг бир дақиқаси — бепул;
  • тармоқ ичида чиқиш қўнғироқларининг 1-дақиқаси 2 цент, кейинги дақиқалар 1 центдан;
  • бошқа чиқиш қўнғироқларнинг бир дақиқаси — 2 цент;

Бошқа ранглардаги операторларимиз ҳозирча жим. Улар ҳам ўз абонентлари учун шу каби арзон тарифларни чиқаришини кутамиз.

Бир фикр:
  1. Sardor

    Ucell interneti xorazmga keldimi?

Фикр билдириш



XHTML: Ушбу теглардан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>