Safari браузери

Apple компанияси ўзининг ажойиб дизайнга эга бўлган қурилмалари билан машҳур. Компания томонидан ишлаб чиқариладиган Mac OS X интерфейси ҳам бошқа операцион тизимлардан анча фарқ қилади. Ушбу ОТ учун яратиладиган дастурлар ҳам ўзига хос.

Safari

Компания ўзининг ОТи ва турли дастурларни фақат ўзи чиқарадиган қурилмалар учун мослаштиради, лекин баъзи дастурларни Windows ОТида ҳам кўриш мумкин. Аввалдан мултимедиа файллар учун мўлжалланган iTunes дастури иккала ОТ учун ҳам чиқарилган. 2007 йил 11 июнда Apple ўзининг Safari браузерини Windows учун ҳам яратишини эълон қилди. Жорий мақолада ушбу браузернинг ўзига хосликлари, фарқлари ҳақида тўхталамиз.

Apple Safari: http://www.apple.com/safari/

Safari 3

Safari нинг Windows учун 2007 йилда чиқарилган версияси учинчи эди. Интерфейси тўлалигича Мас ОS дастурлари интерфейсини қайтаради:

Браузер интерфейси Safari 3 интерфейси

Интерфейс бир тондаги ранглардан иборат(кулранг). Шунинг учун, интерфейс фойдаланувчининг эътиборини саҳифадан ортиқча чалғитмайди. Кўпчилик дизайнерлар сайтларни айнан шу браузерда скриншотини олишлари сабаби ҳам шунда.

Энг эътиборли тарафи, бразердаги ҳамма матнлар Mac OS стилида кўрсатилади: Windows фойдаланувчилари учун шрифтлар «чаплангандай» кўринади. Бу Windows ва Mac OS ОТларида шрифтларни экранга чоп этиш алгоритми тубдан фарқ қилишидан келиб чиққан. Mac OS ОТида шрифтлар қоғозда чоп этиладиган кўринишга яқин қилиб кўрсатилади, Windows ОТида эса, шрифтлар экранда яхшироқ кўринишига эътибор берилади. Икки ОТлардаги шрифт чоп этилишидаги фарқни қуйидаги расмда кўришингиз мумкин:

Шрифтлар кўрсатилиши

Манзил майдони

Safari браузерининг манзил майдони бошқа браузерларникидан деярли фарқ қилмайди. Фақат энг эътиборли фарқи — киритилаётган домен номлари, саҳифалар автоматик тўлдирилади ва қуйироқда рўйхат кўринишида бошқа вариантлар кўрсатилади:

Манзил майдони

Интерфейс элементлари, ўзига хосликлар

Интерфейсдаги тугмалар, менюлар ўзига хос кўринишга эга:

Тугмалар

Таблар ҳам ўзига хос:

Tablar

Браузерда очиладиган ойналар Mac OS га хос анимация билан очилади, масалан, саҳифани хатчўпга қўшиш ойнаси(анимациянинг бир неча босқича кўрсатилган):

Ойналар анимацияси

Mac OS да ойналардаги тугмалар «тескари» жойлашган(«Отменить» ва «Добавить» тугмаларининг жойлашувига эътибор беринг). Шунинг учун, Safari да турли ойналардаги тугмалар бошқачароқ кўринади.

Мосламалар

Safari мосламалар ойнасида сиз қиладиган ўзгартиришлар автоматик сақланади. Ойнадаги таблар ва табларнинг активлашиши ҳам Mac OS стилида:

Асосий мосламалар

Браузер ташқи кўриниши мосламалари

Safari 3 браузери Apple компаниясининг Windows фойдаланувчиларини жалб қилиш учун ўзига хос қадам бўлди. Apple ўз браузерини Mac OS учун ишлаб чиқаргунча, Microsoft компанияси Mac OS учун Internet Explorer ни чиқарган. Бу — Apple ва Microsoft компаниясининг ўзига хос келишуви асосида амалга оширилган.

Safari 4 Beta

Браузерлар жангига Google Chrome нинг кириб келиши ушбу йўналишдаги тасаввурларни анча ўзгартириб юборди… ва Safari 4 Beta интерфейси Google Chrome интерфейси билан жуда ўхшаш қилиб чиқарилди:

Safari 4 Beta Сарлавҳасиз, сарлавҳа ўрнида таблар, ускуналар панелининг ўнг тарафида икки бошқарув тугмалари…

Apple браузернинг ушбу версияда интерфейсни анча Windows га яқинлаштирди. Бошланғич ҳолатда шрифтлар Windows дагидек кўрсатилади. Ойнани бошқариш тугмалари ҳам стандарт. Таблар сарлавҳада кўрсатилгани билан Google Chrome дагидек «қўлбола», балки ОТдаги ойна сарлавҳасига бириктирилган(яъни, юқоридаги расмдаги таблар Windows XP да кўк рангда акс этади). Ушбу версияда Mac OS дан ўтган анимациялар олиб ташланган.

Opera → Chrome → Safari

Safari браузерида энди ўзига хос Opera дагидек «Speed Dial» мавжуд — Top Sites(Оммавий сайтлар). Бу табда кўп кўрилган саҳифалар скриншотлари кўрсатилади. Ушбу таб кучсиз компьютерларда ишламайди, чунки, ушбу эффект билан таб ясалиши кучли видеохотирани талаб қилади.

Ушбу табдаги саҳифаларни таҳрирлаш, жойлашувини ўзгартириш, баъзиларининг жойини автоматик тартиблашдан холи қилиш мумкин:

Оммавий саҳифаларни таҳрирлаш

Safari 4 Beta Windows га маълум маънода яқинлашгани билан Mac OS дан яна бир хусусиятни олиб келди — Cover Flow. Ушбу имконият Mac OS фойдаланувчилари учун яхши таниш. Top Sites панелининг қуйи қисмида ташрифлар тарихидан қидириш майдони мавжуд. Шу майдон орқали аввал ташриф буюрган саҳифаларингизни сарлавҳаси бўйича қидириш мумкин. Мос саҳифалар эса, қуйидаги кўринишда акс этади:

Cover Flow режими Cover Flow режими

Бундан ташқари, ушбу режим хатчўпларни кўриш, қидиришда ҳам ишлатилади.

Chrome++

Браузер ускуналар панелининг ўнг қисмидаги икки тугма браузерни бошқариш учун ишлатилади. Аввал менюларда бўлган имкониятлар, бошқарув бандлари шу тугмалар орқали чақириладиган менюларга жойлаштирилган:

Хромсифат тугмалар

Бошқа ўзгаришларга кўп ҳам эътибор бериб ўтирмаймиз, сабаби, ушбу версия фақат бета сифатида чиқарилган. Ҳақиқий релизда эса, бир нечта ўзгартиришлар қилинди.

Хуллас, Safari 4

Safari 4 Сарлавҳа жойида, таблар Safari 3 дагидек

Top Sites даги энг катта ўзгаришлардан бири — операцион тизимдаги тилга қараб ушбу панелга бир нечта оммавий сайтлар қўшилган бўлади бошланғич холатда.

Юқорида Safari браузерининг деярли барча имкониятларини кўриб чиқдик. Safari 4 да шрифт кўрсатилишини Mac OS никига қайтариш мосламалардан ўзгартирилади:

Shrift ko'rinishi

Браузернинг яна бир имконияти ҳақида айтиб ўтиш жоиз: Safari браузерининг саҳифани, саҳифа юкланишини, скриптларни таҳлил қилувчи ўз ускунаси бор(Firebug каби элемент устида ўнг клик ва менюдан Проверить объект ёки Inspect Element):

Inspect

Ва ниҳоят, ушбу браузернинг имкониятлари ҳақидаги мақоламизни тугатамиз. Бошқа имкониятларини ўзингиз ушбу браузерни ўрнатиб, синаб кўришингиз мумкин.

Хато ва камчиликларимизни кўрсатишингиздан миннатдор бўламиз.

2 та фикр билдирилган:
  1. sh-mobile

    Assalomu alaykum. Men aspx bilan ishlashni o‘rganishim kerak.

  2. Фонус

    Ушбу технология ҳақида ўзбекча маълумотлар етарли эмас, лекин сиз http://infanata.org/ сайтида регистрациядан ўтиб, хоҳлаган мавзудаги русча китобларни юклаб олишингиз мумкин, шу жумладан, ASP.NET ҳақида ҳам.

Фикр билдириш



XHTML: Ушбу теглардан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>