Абдулатиф Абдуллаев
Сен
Ўзингга назар сол,
Қўл-қулоғу
Бош-оёқ.
Қандоқ ўсар соч-соқол,
Бу бириккан эт-тирноқ.
Кўзнинг гавҳари қандоғу
Жисминг ичра дил қайда?
Жонни сотиб олмоқ учун,
Унга етар пул қайда?
Надир рангинг,
На овозинг.
Қайдан олдинг уларни?
Аё, айтгин,
Аввал-охир,
Сен ёздингми Қадарни?!
Сарҳад билмас хаёл сурсанг,
Бир зумда етар Шошга.
Чексиз ақл ва хабарлар,
Қандоқ сиғар бу бошга?
Бунинг бари
Бир-бирига,
Пайванд қилиб яралган.
Одамзодга азалдан ҳам,
Мўъжиза деб қаралган.
Томирингда оқар қаннинг,
Таркибида минг жон бор.
Фикр қилғил —
Ҳаммасини
Яратган ул Султон бор.

Ajoyib! Rahmat!